Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди

Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди

Навоийда 3 нафар йигит Зарафшон дарёсига чўкиб кетиб, вафот этди. Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати ҳолатни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Кармана тумани Катта мачит маҳалласида яшовчи 4 нафар йигит 8 июл куни туш пайти Зарафшон дарёсига чўмилишга борган. Улардан 3 нафари чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетган.

“Бухоро ва Навоий вилояти ФВБ қутқарувчилари, махсус техникалар ва моторли резина қайиқ жалб этилган ҳолда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. 10 июл куни 3 нафар вояга етмаган ўсмирнинг жасади ҳодиса содир бўлган жойдан турли масофаларда топилди”, дейилади бошқарма маълумотида.

Kun.uz манбасига кўра, вафот этганлар 2008 йилда туғилган Ж.С., 2012 йилда туғилган Ж.С. ҳамда 2010 йилда туғилган О.Т. бўлган. Уларнинг икки ака-ука экани айтилмоқда.

Киритилди: 15:07 10.07.2026. Ўқилди: 1832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!