Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Заҳарли илон». Мадуро АҚШ вице-президентига «ташланди»

A A A
«Заҳарли илон». Мадуро АҚШ вице-президентига «ташланди»

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ вице-президенти Майк Пенсни «заҳарли илон» деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Мадуронинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар унинг ҳукуматини тўнтариб ташлаб, мамлакат миллий бойликларини эгаллаб олмоқчи. Бу, биринчи навбатда, нефть ва табиий ресурсларга алоқадор. Шунингдек, у Вашингтонни Венесуэлага қарши «иқтисодий уруш» олиб боришда айблади.

«Заҳарли илон Майк Пенс ҳар гал ўз оғзини очганида, у ўзини янада кучлироқ ҳис этмоқда», - дея маълум қилган Мадуро.

Аввалроқ, Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия етакчиси Хуан Мануэль Сантос унинг давлатида ҳарбий можаро юзага келишини хоҳлаётгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, «Сантос АҚШ империясига фойда келтириш мақсадида, Венесуэлада ҳарбий можаро юзага келишини хоҳламоқда».

Manba: kun.uz

Киритилди: 14:43 28.06.2018. Ўқилди: 1522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар