Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зафар Ҳошимов таълим ислоҳотлари бўйича ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади

Зафар Ҳошимов таълим ислоҳотлари бўйича ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади

Президент Шавкат Мирзиёев Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолар эканлар, таълим сифатини ошириш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш учун янгича ёндашувларни қўллаш, бозор талабларига мос таълимни, рақобатни ҳамда хусусий сектор иштирокини ривожлантириш вазифасини қўйди.

Шу мақсадда Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.

Гуруҳ таркибига таълим муассасаларини йўлга қўйиш ва самарали тизимлар яратишда тажрибага эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади.

Киритилди: 22:41 03.10.2026. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!