Хабарингиз бор, португалиялик 33 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду “Реал”ни тарк этиб, “Ювентус” сафига бориб қўшилганди. Роналду Турин клуби раҳбариятига жамоа таркибини кучайтириш учун бир қатор талабларини маълум қилган. “Ювентус” футболчининг дастлабки истагини бажаришга киришди.
Маълумотларга кўра, Криштиану биринчи навбатда Марселони харид қилишни сўраган. “Кекса сеньора” эса бразилиялик футболчини харид қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда. “Ювентус” 30 ёшли ҳимоячи учун 50 млн евро тўлашга тайёр.
Таъкидлаш керакки, агар Марсело Туринга кўчиб ўтса, Алекс Сандро катта эҳтимол билан жамоани тарк этади.