Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Йўқолиб қолган «Коинот гўзали» иштирокчиси топилди

Йўқолиб қолган «Коинот гўзали» иштирокчиси топилди

«Коинот гўзали — 2018» танловининг сьерра-леонелик иштирокчиси Эстер Бангура пировардида Таиландга етиб келди. Бу ҳақдаги хабар унинг Instagram саҳифасига жойланди.

«‘Сьерра-Леоне гўзали’нинг барча мухлисларига салом, қўллаб-қувватлаганингиз ва хавотир олганингиз учун раҳмат. Ҳаммаси жойида, у, ниҳоят, Таиландга келди, аммо энг нуфузли гўзаллик танловининг иштирокчиси эмас, томошабини сифатида», — дейилади постда. Бу қизнинг танлов учун рўйхатдан ўтишга улгурмагани билан боғлиқлиги тахмин этилмоқда.

9 декабрь куни аввалроқ Бангура танловга барча иштирокчилар каби самолётда эмас, кемада жўнаб кетгани, аммо етиб келмагани хабар берилган эди. Бир неча кун давомида қиздан ҳеч қандай хабар бўлмаган.

Мусобақа финали Таиланд пойтахти Бангкокда 17 декабрь куни бўлиб ўтади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:37 10.12.2018. Ўқилди: 1834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!