Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Маълум қилинишича, 13 март куни соат 11:08 да Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчасида жойлашган, янги қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин юзага келаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёнган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролар ва тадбиркорларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!