11 июль куни соат 22.30 да Юнусобод туманида 44 ёшли Елена М. 50 ёшли Марина О. билан жанжаллашиб қолиб, унга ошхона пичоғи билан шикаст етказган. Натижада Марина О. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг ёзишича, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.