Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Юнонистон Евроиттифоқнинг 21-санкция пакетини тўсиб қўйди

 Юнонистон Евроиттифоқнинг 21-санкция пакетини тўсиб қўйди

Financial Times газетаси маълумотларига кўра, ЕИ элчилари йиғилишида Юнонистон вакили Россия суюлтирилган табиий газини (СТГ) учинчи мамлакатларга ташишга қўйилган тақиққа қарши чиққан.

Шу тариқа мамлакат "Dynagas" юк ташиш компаниясини ҳимоя қилишга уринмоқда. Афина вакилининг сўзларига кўра, Россия СТГ транзитига қўйилган тақиқ амалда компанияни "йўқ қилади".

Юнонистоннинг эътирозлари янги санкциялар пакетининг қабул қилинишини бир ҳафтага кечиктирди, уни маъқуллаш учун Европа Иттифоқининг барча давлатлари қўллаб-қувватлаши зарур.

"Dynagas" (юнонистонлик миллиардер Георгиос Прокопиуга тегишли) 27 та газ ташувчи кемадан фойдаланади, жумладан, "Ямал СТГ" заводи яқинидаги музли арктика сувларида ишлаш учун хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда қурилган кемалар ҳам шулар қаторидандир. 2025 йил бошидан буён компания 11 та кемада 10 миллион тоннадан ортиқ Россия СТГини ташиб, бу вақт ичида 144 та рейс амалга оширган, дейилади нашр хабарида.

Киритилди: 13:34 16.07.2026. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!