Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЮНИCЭФ: Ҳар 10 дақиқада бир яманлик бола вафот этади

ЮНИCЭФ: Ҳар 10 дақиқада бир яманлик бола вафот этади

БМТнинг болалар бўйича ташкилоти ЮНИCЭФ берган маълумотга кўра, Яманда ҳар 10 дақиқада бир бола вафот этади. Ташкилот урушдаги барча томонларни болалар хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

Буни жума куни тунда Хавфсизлик кенгашининг Ямандаги аҳволга бағишланган йиғилишидан сал олдинроқ ЮНИCЭФ раҳбари Генриетта Фор айтди.

Фор: “Яманда урушни тўхтатишга чақириқлар бўлаётгани яхши. Лекин мамлакат болалари урушни тугашига муҳтож. Ушбу чақириқлар, урушни тўхтатиш учун бошланган янги музокаралар яманлик болаларга уруш бир кун эмас бир куни тугаши умидини беради”, деган.

У сўзи давомида: “Шу билан бирга уруш давом этмоқда. Болалар бу уруш азобини кўтармоқдалар. 3 йилдан ошиқ вақтдан бери давом этиб келаётган урушнинг барча қийинчиликларига сабр қилмоқдалар. Уруш сабабидан 6 мингдан кам бўлмаган киши ўлдирилди ва 11 миллиондан ортиқ киши гуманитар ёрдамларга таяниб ҳаёт кечирадиган бўлди”, деди.

ЮНИCЭФ раҳбари: “Ҳар 10 дақиқада бир бола, қутқариш имконияти бўлатуриб, вафот этяпти”, деб айтди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:17 17.11.2018. Ўқилди: 1549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!