“Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (№ 276-сон, 3.06.2026 йил.)
🚌 Қарорга кўра, ҳайдовчи билан бирга 60 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган М3 тоифадаги (ИИИ синфга мансуб бўлмаган) янги транспорт воситаларини (автобус/электробус ёки троллейбуслар) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда утилизация йиғимининг нол ставкаси қўлланилади.
⚠️ Брутто-шартнома асосида ташкил этилган мунтазам шаҳар автобус йўналишларида тушумлар тўлиқлигини таъминлаш мақсадида, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади;
– йўловчи томонидан йўлкира ҳақи автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари (валидаторлар) билан жиҳозланган автобусга чиқиш вақтида қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
▫️транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
▫️банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов турларидан фойдаланиш;
▫️ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш.
‼️йўлкира ҳақи мазкур бандда назарда тутилган усуллар орқали автобусга чиқиш вақтида тўланмаганда (тасдиқланмаганда), йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилади:
🚍 Хусусан, шаҳар четидан 5 кмгача ёки белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарларнинг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаларига мувофиқ кўпи билан 12 кмгача четга чиқувчи йўналишлар ҳам эндиликда шаҳар автобус йўналишлари ҳисобланади;
✅ Транспорт вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар пойтахт жамоат транспорти ва шаҳар атрофи темир йўл қатновларида йўлкира ҳақини тўлашнинг интеграциялашган тизимини, шу жумладан, “электропоезд-автобус” ва “электропоезд-метро” жозибадор тариф режаларини жорий қилади.