Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

YouTube Беларус давлат оммавий ахборот воситалари каналларини ўчириб ташлади

YouTube Беларус давлат оммавий ахборот воситалари каналларини ўчириб ташлади

YouTube Беларус давлат оммавий ахборот воситалари — БелТА, ОНТ ва СТВ каналларини ўчириб ташлади.

Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, YouTube бундай қарорни ушбу медиа тузилмаларга нисбатан киритилган санкциялар туфайли қабул қилган. Видеохостинг сайтида мазкур каналлардан фойдаланиш имконияти йўқолган.

БелТА — Беларуснинг энг йирик давлат ахборот агентлиги. ОНТ ва СТВ эса давлат телеканаллари ҳисобланади.

YouTube маъмурияти каналларнинг ўчирилиши юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади.

Киритилди: Бугун 14:01. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!