Одамлар ухлаётган вақтда овқатлана олмайдилар. Бу ҳаммага аён. Аммо шифокорлар мана шу ҳолатдан ҳам фойдаланиш йўлини топдилар. Ва буни қанчалик ноодатий эшитилса-да ётоқ парҳези деб атадилар.
Одамлар ухлаётган вақтда овқатлана олмайдилар, шунинг учун ҳам озмоқчи бўлган инсонлар кечки овқатдан олдин уйқу дори ичиб ухлашга ётадилар. Бу қанчалар осон, деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, шошилманг. Ваҳоланки, бу парҳездан фойланаланганларнинг фикри энди бутунлай бошқача. Биргина мисол, барчага машҳур бўлган Элвис Преслини олайлик. Айтишларича, у бу перҳезнинг ашаддий мухлиси бўлган. Бунинг натижаси ўлароқ, сўғлиги борган сари ёмонлашиб борганлиги боис ҳаётдан кўз юмган.