Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ёшларимиз Хитойда қайси йўналишларда ўқий олади?

A A A
Ёшларимиз Хитойда қайси йўналишларда ўқий олади?

Халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Тошкент кимё-технология институти ва Хитойнинг Шандунг Цзяньчжу университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шандунг Цзяньчжу университети профессор-ўқитувчилари Тошкент кимё-технология институтида бўлиб, семинар-тренинг ўтказди. Икки университет профессор-ўқитувчилари ўзаро фикр алмашди. Хитойлик меҳмонлар Институтда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Семинарда дўстона ҳамкорликни яратиш, хорижий олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ўқитувчилар, тадқиқотчилар талабалар алмашинуви жараёнини жадаллаштириш таклифи берилди. Шунингдек, хитойлик мутахассислар ўзбекистонликларнинг мазкур университетда тадқиқотлар олиб бориши, ўқиши учун уй-жой, ўқув ва илмий-тадқиқот воситалари, жиҳозлар ва кутубхона ресурслари билан таъминлаши мумкинлигини айтди.

Икки олий таълим муассасаси талабалари алмашинуви жараёнида ушбу университет вакиллари юртимиз ёшларига электротехника ва электроника, архитектура, қурилиш муҳандислиги, қурилишни бошқариш, бухгалтерлик, маркетинг, халқаро бизнес каби соҳаларни инглиз тилида ўқитишни таклиф қилди. Юртимиз ёшлари ўзи учун қизиқарли бўлган Хитой маданияти билан боғлиқ баъзи тренингларни ҳам танлаши мумкинлиги айтилди.

Университетлар ўртасида янги қўшма дастурлар ўрнатиш юзасидан келишилди. Қўшма дастурлар учун янги ўқув дастурлари яратилишига оид таклифлар берилди. Бундай дастурлар асосида битирувчиларга икки диплом берилади. Ҳамкорликда қўшма тадқиқотлар олиб бориш, илмий тадқиқотлар дастурларини ўз ичига олган олий ўқув юртлари ўртасида аспирантурани давом эттириш, амалий мақсадлар учун талабалар алмашинув дастурлари, семинарлар, конференциялар ва семинарлар ўтказишда ўзаро ёрдам кўрсатиш, ҳамкорлик ва алмашинишнинг бошқа имкониятлари юзасидан фикрлашилди.
 

Manba: uza.uz

 

Киритилди: 21:57 26.10.2018. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!