Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ёқутистонда совуқ 60 даражага яқинлашди

Ёқутистонда совуқ 60 даражага яқинлашди

Россиянинг Ёқутистон республикасида совуқ 60 даражага яқинлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

15 январь куни Оймакон улусидаги кузатув пунктидаги термометрнинг кўрсаткичи минус 56 даражагача пасайган. 16 январь куни республиканинг баъзи ҳудудларида ҳароратнинг минус 55 даражагача пасайиши кутилмоқда, шимоли-шарқда совуқ минус 59 даражагача кучаяди.

Оймакон улуси энг совуқ ҳудуд саналиб, у ерда 80 йил аввал рекорд даражадаги совуқ Цельсий шкаласи бўйича -71,2 даража қайд этилган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 05:04 16.01.2019. Ўқилди: 1395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!