Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмлари жорий этиб борилади

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмлари жорий этиб борилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:

2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги;

2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг “базавий меъёрлари” тасдиқланди.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2024 йил 1 майга қадар:

табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сотиш ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;

электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқиб, тасдиқлайди.

Статистика агентлиги 2024 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиб, эълон қилади.

Қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;

Ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар. Бунда:

“маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилалар сони тегишли маҳалладаги Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;

туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли туман (шаҳар) бўйича Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаган ҳолда, маҳаллалар кесимидаги эҳтиёжманд оилалар қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин.

Иситиш мавсумида (ноябрь - февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ “Халк банки” билан бирга ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;

б) электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун - ойига базавий меъёрдан ортик фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун - ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Бунда:

ушбу бандда назарда тутилган компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидаги эҳтиёжманд оилалар учун тўловлар октябрь ойидан бошлаб амалга оширилади.

2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади.

Киритилди: 14:12 17.04.2024. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!