Ижтимоий тармоқларда она болаларини сувга ташлаб юбормоқчи бўлганлиги ҳақида хабарлар ёлғон эканлиги тасдиқланди.
Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 11 июль куни тармоқларда "Самарқанд вилояти Жомбой туманида бир аёл 2 фарзандини ташлаб юбормоқчи бўлди" мазмундаги хабарлар тарқалган эди.
Амалга оширилган тезкор суриштирув натижасида хабарлар ёлғон эканлиги тасдиқланди.
Ушбу ёлғон ахборотни тарқатган икки нафар шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 202-прим 2 моддаси (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан жарима жазоси тайинланди.