Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Yerevan Mayor Cup»: Музаффаров йирик ҳисобда ғалаба қозониб финалга йўл олди

«Yerevan Mayor Cup»: Музаффаров йирик ҳисобда ғалаба қозониб финалга йўл олди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича «Yerevan Mayor Cup» халқаро турнири давом этмоқда. Мусобақанинг ярим финал босқичида ўзбекистонлик икки нафар боксчи рингга кўтарилди.

-55 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Шаҳзод Музаффаров ярим финалда мезбонлар вакили Сурен Рубинянга қарши баҳс юритди. Бутун жанг давомида катта устунликка эришган вакилимиз 5:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнирнинг финалига йўл олди.

Шунингдек, -70 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Иқболжон Холдоров ҳам ярим финал жангини ўтказди. Арманистонлик Ҳурутюн Ҳакобкоҳянга қарши кечган муросасиз баҳсда вакилимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Холдоров мусобақанинг бронза медали билан чекланди.

Киритилди: 23:52 23.07.2026. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!