Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Йеменда 184 мингдан ортиқ киши уй-жойини тарк этди

Йеменда 184 мингдан ортиқ киши уй-жойини тарк этди

Йеменда 1 августдан буён 184 мингдан ортиқ киши уй-жойини тарк этди.

Халқаро миграция ташкилоти (МОМ) маълумотига кўра, Йеменда кучайган қуролли тўқнашувлар сабабли 1 августдан буён 184 мингдан ортиқ киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Ташкилот маълумотларига кўра, 27 сентябрдан 3 октябрга қадар 21 798 киши, 4 октябрь куни эса яна 6 474 киши ўз уй-жойини тарк этган.

Сўнгги кунларда Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳусийлар ва Йемен ҳукумати кучлари ўртасидаги тўқнашувлар, айниқса, Таиз шаҳри ва Боб-ул-Мандаб бўғози ҳудудларида кучайган.

Йемен ҳукумати кучлари ҳусийларнинг олдинга силжишини тўхтатиш мақсадида «Йемен тонги» операциясини бошлаган. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси эса операцияга ҳаводан ёрдам кўрсатмоқда.

Можаролар давом этаётган бир пайтда аҳолининг оммавий кўчиши мамлакатдаги гуманитар вазиятга қўшимча босим юзага келтираётгани қайд этилмоқда.

Киритилди: 22:18 06.10.2026. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!