Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Яхши янгилик! Яна бир мамлакатда коронавирус билан касалхонага ётқизилганлар сони камайди

Яхши янгилик! Яна бир мамлакатда коронавирус билан касалхонага ётқизилганлар сони камайди

Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалхоналарга ётқизилган беморлар сони 4 кун ичида иккинчи марта камайди, дея хабар берди Норвегия Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

"Бугун 318 киши касалхоналарда бўлиб, кеча уларнинг сони 321 та эди. Бу 4 кун ичида иккинчи марта касалхонага ётқизилганлар сони камайиши бўлди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Норвегияда вафот этганлар сони 0,76%.

"Ўлим даражаси бошқа мамлакатлардаги кузатувларга қараганда жуда паст. Аммо биз касалликнинг бошланишидан 3-4 ҳафта ўтгач, ўлим кўпайиши мумкинлигини ҳисобга олишимиз керак", дея таъкидлади Норвегия соғлиқни сақлаш институти вакили Фруд Форланд.

Унинг фикрича, Норвегияда касалланиш даражаси динамикаси тўғрисида хулоса чиқаришга ҳали эрта. Институт маълумотларига кўра, сешанба куни Норвегияда коронавирусни юқтирганлар сони 4447 кишига этган, 28 киши вафот этган.

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 22:10 31.03.2020. Ўқилди: 3471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!