Жорий йилнинг 25 апрел куни соат 21:00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2 та автомашиналар иштирокида; Ҳайдовчи 1966 йилда туғилган бошқарувида бўлган Лаcетти русумли автомашинаси ва 2001 йилда туғилган С.Э. бошқарувида бўлган Спарк русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз", - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарида.