Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Ярим миллион британияликнинг тиббий маълумотлари интернетда сотувга қўйилди

Ярим миллион британияликнинг тиббий маълумотлари интернетда сотувга қўйилди

Британиядаги UK Biobank базасига киритилган 500 минг кўнгиллига оид тиббий маълумотлар Хитойнинг Alibaba платформасида сотувга қўйилгани маълум бўлди.

Буюк Британиянинг рақамли инфратузилма вазири Иэн Мюррейнинг айтишича, маълумотлар бир нечта фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган.

Маълумотлар таркибига иштирокчиларнинг ёши, жинси, туғилган ойи ва йили, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, турмуш тарзи ҳамда биологик таҳлил натижалари киритилган.

UK Biobank маълум қилишича, барча маълумотлар анонимлаштирилган ва шахсни тўғридан-тўғри аниқлаш имконини бермайди. Бироқ вазир бу маълумотлар орқали шахсни аниқлаш эҳтимоли тўлиқ истисно этилмаслигини таъкидлаган.

Мутахассислар ушбу ҳолат маълумотлар хавфсизлиги ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларини яна кун тартибига олиб чиққанини қайд этмоқда.

Киритилди: 21:43 23.04.2026. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!