Журналист Роберто Гомес маълум қилишича, Испания Ла Лигасининг 10-туридан ўрин олган «Барселона» — «Реал» Мадрид учрашувига ҳакам сифатида Алехандро Хосе Эрнандес тайинланади. Учрашув 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
Жамоалар Испаниянинг Барселона шаҳридаги «Спотифай Камп Ноу» стадионида майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан 26 октябрь куни соат 01:00 да бошланади.
«Эрнандес Эрнандес «эл-класико»ни бошқаради», — дея Гомеснинг сўзларини «Marca» нашри келтирди.
Айни пайтда Испания чемпионати жадвалида «Реал» 7 та учрашувдан кейин 15 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. «Барселона» эса худди шунча ўйиндан кейин 21 очко тўплаган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Каталонияликлар — Испаниянинг амалдаги чемпиони.