9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, қайтарилганлардан:
Саудия Арабистонидан — 17 963 нафар,
Бирлашган Араб Амирликларидан — 3 290 нафар,
Эрондан — 47 нафар,
Қатардан — 378 нафар,
Баҳрайндан — 27 нафар,
Ўмондан — 7 нафарни ташкил этган.
Таъкидланишича, ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Айни пайтда репатриация ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган давлатлар орқали амалга оширилмоқда.