Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликллар сони 17 мингдан ошди

Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликллар сони 17 мингдан ошди

7 март соат 07:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонга жами 17 152 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистонликлар қуйидаги давлатлардан эвакуация қилинган:

  • Саудия Арабистонидан — 14 502 нафар;
  • Бирлашган Араб Амирликларидан — 2356 нафар;
  • Қатардан — 218 нафар;
  • Эрондан — 42 нафар;
  • Баҳрайндан — 27 нафар;
  • Ўмондан — 7 нафар.

Вазирлик матбуот хизмати ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич асосда амалга оширилаётганини қайд этган.

Айни пайтда қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:08. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!