Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Яқин Шарқдаги можаро фонида Трампнинг рейтинги кескин пасайди

Яқин Шарқдаги можаро фонида Трампнинг рейтинги кескин пасайди

Яқин Шарқдаги можаро фонида Трампнинг рейтинги кескин пасайди — Reuters.

Қўшма Штатларнинг амалдаги президентини қўллаб-қувватлаш рейтинги Эрондаги вазият фонида рекорд даражада – 36 фоизгача тушиб кетди. Трампнинг бу борадаги кўрсаткичлари у президентликни қабул қилиб олган илк ойларда 47 фоизни, Яқин Шарқдаги уруш олдидан эса 40 фоизни ташкил қилган эди.

Reuters/Ipsos сўровномасида қайд этилишича, 25 фоиз америкалик Трампнинг нарх-наво бўйича сиёсaтини қўллаб-қувватлаган бўлса, Оқ уй раҳбарини иқтисодий соҳада 29 фоиз аҳоли қўллаб-қувватлаган. 61 фоиз аҳоли эса АҚШнинг Эронга зарбаларига қарши. Шу билан бирга, 63 фоиз америкалик АҚШ иқтисодиётини “заиф” деб баҳолаган.

Қайд этилишича, бу Трамп Оқ уйга қайтганидан бери энг паст даража ҳисобланади. Бунинг асосий сабаблари сифатида Эрон билан уруш ҳамда бензин ва яшаш харажатларининг ошиши кўрсатилган.

"Муҳим жиҳати шундаки, Трамп сайлов кампаниясида “янги урушлардан қочиш”га ваъда берган эди. Аммо Эрон билан зиддият ва нефт нархларининг ўсиши унинг позицияларига босимни кучайтирмоқда", дейилади Reuters хабарида.

Киритилди: Бугун 16:11. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!