2011 йилда содир бўлган зилзила ва цунами фалокатларидан кейин Япония халқи келажакдаги эҳтимолий офатларга тайёргарлик кўриб қўйишни ўрганган.
Бунга мисол қилиб, сўнгги йилларда япон уйларида ёмғир сувини сақлаб қўйиш учун фойдаланиладиган танкерлар харидида жиддий ўсиш кузатилганини келтириш мумкин. Ҳажми 100 литрдан 1 000 литргача етадиган ушбу сув танкерларининг қиймати 100 йендан (0,76$) 10 мингларча йен атрофида айланади.
Сақлаб қўйилган ёмғир сувидан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин. Жумладан, хожатхонани тозалаш, машина ювиш, боғчани суғориш, йўл ва тротуарларни тозалаш каби ишларда табиий офатлар сабаб сув манбаси узилган пайтларда ёмғир сувидан фойдаланишади. Ҳатто яхшироқ филтлаб қайнатилса, ичимлик суви сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлади.