Япония императори Нарухито бош вазир Санае Такаити раҳбарлигида шакллантирилган ҳукумат таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда хорижий ОАВга таяниб хабар берилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси таркибининг император томонидан тасдиқланиши Япония Конституциясига мувофиқ амалга ошириладиган мажбурий тартибдир. Маросим давомида вазирлар навбат билан императордан монарх имзоси билан тасдиқланган махсус ҳужжат — тайинлов тўғрисидаги билдиришномани қабул қилиб оладилар.
Бу бош вазир Такаитининг ҳисоб бўйича иккинчи ҳукуматидир. У ўтган йилнинг 21 октябрь куни ҳокимият тепасига келган эди. Бугун навбатдан ташқари сайловлардан сўнг парламентнинг асосий қуйи палатасининг илк иш кунида ҳукумат техник истеъфога чиқди. Шундан сўнг Такаити кутилганидек 105-бош вазир этиб сайланди. Унинг иккинчи кабинетида барча вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолган.
Кун давомида бош вазир асосий сиёсий ёндашувларини очиқлайдиган матбуот анжумани ўтказади. Шундан сўнг янги ҳукумат ўзининг илк йиғилишини ўтказади.