Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Япониянинг Суваносэ оролида вулқон отилди

Япониянинг Суваносэ оролида вулқон отилди

Бугун, 17 сентябрь куни Япониянинг жануби-ғарбий Суваносэ оролида вулқон отилди. Бу ҳақда Япония Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига асосланиб, ТACC хабар бермоқда.

Кратердан 1 км радиусда вулқон жинсларининг чиқиши қайд этилган. Сейсмологлар оролда вулқон ҳаракатининг давом этиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу сабаб туманда 5 балли шкаладаги хавфнинг учинчи даражаси эълон қилинган. Бу эса aйни вақтда оролга камида 2 км масофагача яқинлашиб бўлмайди деганидир.

Ҳозирда қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган. Энг яқин қишлоқ оролдан 4 км узоқда жойлашган. Унда 80га яқин одам истиқомат қилади.

Киритилди: 10:11 18.09.2021. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!