Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Япониянинг энг кекса маликаси шифохонага ётқизилди

Япониянинг энг кекса маликаси шифохонага ётқизилди

 

 

 

 

Японияда император оиласининг энг кекса аъзоси, малика Юрико Микаса Токио шифохонасига ётқизилди. Шифокорлар унга «юрак бўлмаси фибрилляцияси» ташхисини қўйишди. Бу ҳақда император саройи маъмуриятига асосланиб Kyodo хабар берди.

ОAВ маълумотларига кўра, 97 ёшли Юриконинг аҳволи оғир деб баҳоланмаяпти. У бир ҳафта шифокорлар назоратида бўлиши айтилмоқда.

Қайд этилишича, малика ўтган йили кузда ҳам шифохонага тушганди. Ўшанда унга пневмония ва юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Икки ҳафтадан сўнг император оиласи аъзоси шифохонадан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Юрико Микаса Япониянинг фахрий императори Aкихитонинг аммаси ва мамлакатнинг амалдаги императори Нарухитонинг амма-бувиси ҳисобланади.

Киритилди: 10:44 02.03.2021. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!