Токио губернатори Юрико Коикэ шаҳар аҳолисидан Янги йил байрамида жуда зарурат бўлмаса ўз уйларидан чиқмасликни сўради. Сиёсатчининг сўзларига кўра, келгуси ҳафталардаги одамларнинг хатти-ҳаракатлари келгуси йилда эпидемиологик вазият қандай ривожланишини белгилайди. Бу ҳақда NHK ёзмоқда.
Токио губернатори, шунингдек, ушбу байрамларда одамларнинг ўзини тутиши том маънода кейинги йил қандай бўлишига боғлиқлигини таъкидлади.
“Келинглар, ушбу янги йилни ўзимиз учун уйда нишонлаймиз. Кейинги йил охирида "Мен 2021 йилни хотиржам ўтказдим, чунки мен Янги йилни камтарона нишонладим", деб айтиш насиб қилсин. Барчамиз биргаликда ушбу қийин вазиятдан чиқиш учун ҳаракат қилайлик», – деди Коикэ.