Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Японияликлар мегазилзила кузатилишидан огоҳлантирилди

Японияликлар мегазилзила кузатилишидан огоҳлантирилди

Япониянинг шимолида 8 декабрь куни 7,5 магнитудали кучли зилзила юз берган эди. Эндиликда расмийлар мегазилзила кузатилиши эҳтимолидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги зилзила оқибатида 34 киши енгил тан жароҳати олган. Айрим йўллар ва биноларга зарар етган. Расмийларнинг таъкидлашича, янги огоҳлантириш аниқ прогноз эмас, чунки 8 балл ёки ундан кучли зилзила эҳтимоли атиги 1 фоизни ташкил этади.

Шунга қарамай, ҳукумат аҳолини кучли зилзила юз берса, 2011 йилдаги фалокатга ўхшаш оқибатларга тайёр бўлишга чақирмоқда. Ўша фожиада қарийб 20 минг киши ҳалок бўлган эди. Расмийлар бир ҳафта ичида 8 магнитудали ёки ундан кучли зилзила хавфи ошганини таъкидлади. Айниқса қирғоқбўйи ҳудудларида яшовчилар тайёр туришга чақирилган.

Япония метеорология агентлиги 8 декабрдаги кучли зилзила Хоккайдо ва Санрику қирғоқларида хавфни кучайтирганини маълум қилди. Бу ҳудудлардаги Тинч океани плитаси остида Япония ва Чишима (Курил) жарликлари жойлашган бўлиб, тарихда кўплаб кучли зилзилалар айнан шу ерларда содир бўлган.

Киритилди: 23:45 10.12.2025. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!