Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Япониялик теннисчи Наоми Осака энг кўп маош оладиган аёл спортчига айланди

Япониялик теннисчи Наоми Осака энг кўп маош оладиган аёл спортчига айланди

Forbes маълумотларига кўра, теннисчи Наоми Осака сўнгги бир йил ичида 37,4 миллион доллар ишлаб топиб, энг кўп маош оладиган аёл спортчига айланди.

22 ёшли теннисчи ўзининг ғаройиб ютуқлари ва мукофот пуллари билан сўнгги 12 ой ичида Серена Уильямсдан 1,4 миллион доллар кўпроқ пул ишлаган.

Уильямс сўнгги тўрт йил ичида энг кўп маош олувчи аёл спортчи бўлиб қолаётганди, у йилига 18 миллиондан 29 миллион долларгача пул ишлаган.

Шунингдек, Осака Мария Шарапованинг рекордини ҳам янгилади. Шарапова 2015 йилда 29,7 миллион доллар пул ишлаб топиб, бир йил давомида энг кўп ҳақ олган аёл спортчи дея эътироф этилган.

Киритилди: 07:15 25.05.2020. Ўқилди: 2498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!