Бу ютуқ замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири – океанларнинг ифлосланишини енгишда муҳим қадам бўлиши мумкин.
Янги материални яратиш устида RIKEN янги моддалар маркази ва Токио университети тадқиқотчилари иш олиб боришди. Уларнинг таъкидлашича, бу пластик нафақат биологик эрувчан, балки ўзининг хоссалари бўйича ҳам ноёбдир: у оддий нефть пластиги каби бардошли, лекин анча тезроқ парчаланади ва ҳеч қандай из қолдирмайди.
Лойиҳа раҳбари Такудзо Айданинг айтишича, янги материал нефть маҳсулотлари асосида ишланган пластик каби бардошли. Шу билан бирга, у туз таъсирида асл таркибий қисмларга парчаланади. Кейинчалик атроф-муҳитдаги бактериялар уларни қайта ишлашга қодир бўлади, бу эса сувдаги ҳаётга зарар етказадиган микропластиклар пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам беради.
Тупроқда туз ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли, материал қуруқликда парчаланиши мумкин – бу кўпроқ вақт талаб қилади, 5 сантиметрли пластик қисми учун тахминан 200 соат.
Яна бир афзаллиги шундаки, янги пластик ёнмайди, заҳарли эмас ва парчаланиш вақтида карбонат ангидридни чиқармайди, деб хабар беради korrespondent.net.