Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Японияга баландлиги 12 метрга етиши мумкин бўлган тайфун яқинлашмоқда

Японияга баландлиги 12 метрга етиши мумкин бўлган тайфун яқинлашмоқда

“Нанмадол” тўфони Кюсю оролига яқинлашгани сабабли мамлакат жануби-ғарбий префектураларида 58 минг уй электр таъминотисиз қолди.

2,5 миллионга яқин одам хавфсиз жойга эвакуация қилиниши керак. Расмийлар 520 дан ортиқ ички рейсларни бекор қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу 1951 йилдан бери содир бўлган энг кучли тўфон бўлиши мумкин. Унинг тўлқинларининг баландлиги 12 метрга етиши мумкин. У аллақачон "жуда кучли" мақомини олган, бу аҳоли орасида қурбонлар хавфи юқори эканлигини англатади.

Киритилди: 13:38 18.09.2022. Ўқилди: 2262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!