Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Япониядаги «Майсак» тўфони сабаб ҳарорат рекорд даражада исиди

Япониядаги «Майсак» тўфони сабаб ҳарорат рекорд даражада исиди

“Майсак” тўфони Японияда юқори даражадаги иссиқ ҳарорат келтириб чиқарди. NHK телеканалининг хабар беришича, 3 сентябрда Хонсю оролидаги Ниигата префектурасида ҳарорат рекорди қайд қилинди.

Префектурадаги Сандзё шаҳрида ҳарорат 40,4 даражагача исиган. Маҳаллий метереологларнинг таъкидлашича, бунгача сентябрда бундай юқори ҳароратлар қайд қилинмаган. Улар буни Хитой шарқига ёпирилган “Майсак” супертўфони билан тушунтиришган. Тўфон жанубдан иссиқ ҳавони келтирган ва бунинг натижасида Япония устида иссиқ ҳаво оқимлари юзага келган.

Бундан ташқари, Тайнай шаҳрида (Ниигата префектураси) ҳарорат 40 даражагача, Цуруокада (Ямагата префектураси) 39,1 даражагача, Вадзимада (Исикава префектураси) эса 38,6 даражагача кўтарилган. Японияда намгарчилик даражаси юқори бўлгани сабабли бундай ҳароратлар оғир ўтказилади.

Киритилди: 17:59 04.09.2020. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!