Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Японияда юзни аниқлаш тизими жорий этилди

Японияда юзни аниқлаш тизими жорий этилди

2020 йилда Япония Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиб, 40 миллион хорижий сайёҳни қабул қилади. Хавфсизлик ҳар доим биринчи ўринда. Шу боис Япониянинг НEC АТ компанияси юзни аниқлаш қурилмасини ишлаб чиқди ва уни кенг жорий этишни режалаштирмоқда, дейилади «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази сайтида берилган хабарда.

Айтиш керакки, ҳозирда тизим Токио аэропортларида ишламоқда.

Аввал йўловчининг паспорти сканер қилинади, кейин унинг юзи туширилган видео билан таққосланади – жараён атиги бир неча сонияни талаб этади холос. Хизмат назорат жараёнини жуда тезлаштиришига эса шубҳа йўқ. Аниқлик даражаси – деярли 100 фоиз!

Дастур ишлаб чиқувчиларининг таъкидлашича, тизим одам ташқи қиёфаси – соч турмаги, юз шакли, рангли контакт линзалари ва бошқаларни ўзгартирганда ҳам юзни тўғри идентификация қила олади.

Ҳозирда бу тизими синов режимида ишламоқда.

Manba; azon.uz

Киритилди: 19:55 14.08.2018. Ўқилди: 1354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!