Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Японияда Сакурадзима вулқони отила бошлади

Японияда Сакурадзима вулқони отила бошлади

Метеорологлар маҳаллий вақт билан соат 07.20да “портлаш характеридаги” отилишни қайд қилишган. Шунингдек, вулқон кратеридан 800-1000 метр масофагача йирик тошлар отилгани қайд қилинган. Мутахассислар вулқон ортидан кузатув олиб боришмоқда. 

Вулқон отилиши сабабли ҳудудда мумкин бўлган 5 даражадан 3-хавфлилик даражаси амал қилмоқда. Бу эса тоғга яқинлашиш ва унга кўтарилиш ман этилганини англатади. Мутахассислар тош ва лавалар отилиши мумкинлиги сабабли вулқондан 2 км масофагача ҳудудда эҳтиёткорлик намоён этишга чақиришган.

Сакурадзима вулқони баландлиги денгиз сатҳидан 1117 метргачани ташкил қилади ва унинг ёнбағирларида паразитик кратерлар бор.   

Манба: kun.uz

Киритилди: 00:18 17.06.2018. Ўқилди: 1875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!