Японияда қалинлиги атиги 2 миллиметр бўлган матодан динамиклар яратилди — уларни деворга осиш, ёстиқ остига қўйиш ёки чўнтакда олиб юриш мумкин.
Fabric Speaker Portable’нинг бутун юзаси эгилувчан ўтказувчан толалар ёрдамида товуш чиқара олади. Овоз баландлиги бўйича бу динамик ишлаётган чангютгичдан қолишмайди. Ушбу матодан турли хил аксессуарлар ясаш мумкин.
Технология ишлаб чиқариш учун аллақачон тайёр, аммо ҳозирча ҳатто тахминий нарх ҳам айтилмаяпти.