Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Японияда мактаблардан бири коронавируснинг янги ўчоғига айланди

Японияда мактаблардан бири коронавируснинг янги ўчоғига айланди

Япониянинг жануби-ғарбий Кюсю оролидаги Китакюсю шаҳри маъмурияти янги коронавирус инфекцияси ўчоғи топилганлигини эълон қилди, бу сафар бошланғич мактабда, деб хабар беради NHK телеканали.

Сўнгги тўққиз кун ичида шаҳарда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 97 кишига етган. Бу мамлакатда фавқулодда вазият юзага келган бир ярим ой ичида қайд этилганидан энг юқори даражадир.

Ўтган жума куни Китакюсю мери шаҳарда инфекциянинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилган эди. Бир нечта ўчоқлар аниқланди, аммо ҳолатларнинг учдан бир қисмида вируснинг тарқалиш йўлларини аниқлаб бўлмади. 31-майдан 18-июнга қадар шаҳарда турли хил объектлар, хусусан, кутубхоналар, музейлар, театрлар ёпилади, шунингдек, бошланғич ва ўрта мактабларда ўқиш вақти чекланади, дейилади хабарда.

Киритилди: 22:36 31.05.2020. Ўқилди: 2173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!