Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Японияда иккита қовун аукцион орқали 25 минг долларга сотилди

Японияда иккита қовун аукцион орқали 25 минг долларга сотилди

Японияда ҳар йили ўтказиш анъанага айланган юбари қовунлари аукционида бир жуфт полиз маҳсулотлари 25 минг долларга сотилди, деб хабар беради Esquire.

Қовунлардан болалар учун озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Hokkaido Products Ltd. cотиб олган. Компания қовунларни музлатиб қўяди ва уларнинг бўлакларини ижтимоий тармоқлар орқали лотерея тарзида аниқланган оилаларга юборади. «Юбари қовунлари билан оғир пандемия даврида инсонлар кайфиятини кўтаришни истаймиз», — дейди компания вакиллари.

Одатда юбари қовунларининг биринчи аукциони ёз келганидан далолат беради. Юбари деликатес ҳисоблангани сабаб уларнинг нархи 50 доллардан бошланади. 23 майдан буён Хоккайдо префектурасида жами 466 та шу каби қовунлар йиғиб олинган.

Қовуннинг аукциондаги рекорд нархи 2019 йилда қайд этилган — 36 минг доллар. 2020 йилда пандемия сабаб юбари 1100 долларга сотилган эди.

Коронавирус чекловлари боис мамлакат фермаларида юбарини етиштириш билан шуғулланувчи хорижлик ишчилар кела олмаган, шунга қарамай, қовун ишлаб чиқариш орқали ушбу мавсумда 2,2 миллиард иена (20 миллион доллар) ишлаб топиш режалаштирилган.

Киритилди: 13:57 31.05.2021. Ўқилди: 1779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!