Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Японияда F-35 қирувчи самолёт йўқолди

Японияда F-35 қирувчи самолёт йўқолди

Японияда Ҳаво кучларига тегишли бешинчи авлод қирувчи самолёти F-35 Lightning II йўқолди.

Маҳаллий вақт бўйича 19:30 да самолёт радарлардан йўқолиб қолган. Хабар қилинишича самолёт Мисава ҳарбий базасидан учиб чиққан бўлиб, синов парвозини ўтказаёган эди. Қирувчи билан алоқа йўқолган пайтда у аэродромдан 135 километр узоқликда Тинч океанида эди.

F-35 нинг бортида битта учувчи бор эди. Учиш олдидан ўтказилган текшиувда ҳеч қандай муаммо топилмаган.

Mainichi газетасининг ёзишича самолёт қулаб тушган. Феврал ойида Япония Ҳаво кучларига тегишли F-2 қирувчи самолётининг қулагани ҳақида ҳам хабар тарқалган эди.

Киритилди: 18:06 10.04.2019. Ўқилди: 1907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!