Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Японияда дельта-штамм ўз-ўзидан йўқолди, олимлар ҳайрон...

Японияда дельта-штамм ўз-ўзидан йўқолди, олимлар ҳайрон...

Статистик маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги 3 ой ичида кунига 26 минг кишидан 45 кишигача камайган.

Ушбу ҳодисани ўрганишга киришган олимлар коронавируснинг дельта-штамми ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаётганини аниқлашди.

Бироз олдин, Япониянинг Ниигата университети профессори Ицуро Иноуэ Японияда айланиб юрган коронавируснинг дельта-штамми ўзининг бир генида ҳаддан ортиқ мутациялар жамлаши оқибатида “ўзини ўзи тўғрилаш” хусусиятини йўқотган ва ўз ўзидан йўқ бўлиб кетганини маълум қилган эди.

Олим айтишига қараганда, ўзгаришларнинг аксарияти вируснинг nsp14 номли оқсили генининг A394V бўлинмасида пайдо бўлган. Вирус ўз генидаги дефектларни тузатишга уриниш жараёнида кўпайиш хусусиятини йўқотган.

Киритилди: 16:17 25.11.2021. Ўқилди: 3411 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!