Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Японияда 7,1 ва 6,1 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлди

Японияда 7,1 ва 6,1 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлди

Япония метеорология агентлиги маълум қилишича, Кюсю оролида 7,1 ва 6,1 магнитудали иккита кучли зилзила қайд этилди.

Зилзилалардан сўнг цунами хавфи эълон қилинди. Қатор ҳудудларда электр таъминоти узилди, йўлларга зарар етди, айрим уйлар вайрон бўлди ва ёнғинлар юз берди.

Кучли зилзиладан сўнг 50 дан ортиқ одам жабрланди.

​Ҳозирги вақтга келиб вазият бўйича асосий маълумотлар:

​▪️ Аввал оролда 7.1 магнитудали кучли зилзила юз берди, цунами хавфи эълон қилинди.

​▪️ Бир соатдан камроқ вақт ўтгач, яна бир магнитудаси 6.1 баллик зилзила содир бўлди.

​▪️ Маҳаллий ОАВ бир қатор йўллар шикастлангани, баъзи уйлар вайрон бўлганини ёзмоқда. Япония ҳукумати ҳузурида оператив штаб тузилди.

▪️ Зилзиладан кейинги икки соат ичида 30 га яқин афтершок қайд этилди.

Метеорологлар бир ҳафта давомида зилзилалар такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Киритилди: 15:55 28.07.2026. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!