"Хитой соҳил қўриқчиларига қарашли кемаларнинг фаолияти биринчи навбатда халқаро ҳуқуқни бузиш деганидир. Биз дипломатик каналлар орқали қатъий норозилигимизни йўлладик ва Пекинни зудлик билан кемаларни олиб кетишга чақирдик", – деди у.
Япония соҳил қўриқчилари берган маълумотга кўра, Хитойнинг иккита кемаси сешанба куни эрталаб Сенкаку ороли сувлик ҳудудига кирган. Бу йил бошидан буён 12 чи ходисадир.
Сенкаку ороли (хитойча номи Дяоюйдао) Хитой билан Япония ўртасида ҳудудий можарога сабаб бўлиб келмоқда. Чунки орол Япония назорати остида, лекин унга Хитой ҳам даъво қилиб келади.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин орол АҚШ назоратига ўтганди, кейинроқ, яъни 1972 йилда орол Японияга берилди. Тайван ва Хитой эса Японияни оролни ноқонуний ушлаб турганликда айблаб келади. Сенкаку ороли ҳудуди табиий қазилма бойликларга сероблиги таъкидлаб келинади.