Япония мамлакатнинг энг йирик савдо уйларига май ойида Россияга ташриф буюришни режалаштираётган делегацияга қўшилиш сўрови ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Минору Кихара матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Kyodo ахборот агентлигининг ҳукумат етакчи япон савдо компанияларидан Россияга сафарда иштирок этишни сўраганлиги ҳақидаги хабари ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Ушбу маълумотларнинг ҳақиқатлигига келсак, бу ҳақиқат эмас. Япония ҳукумати Россияга қарши санкцияларни қўллашда давом этади", деди Киҳара.
Аввалроқ Kyodo манбаларга таяниб хабар берган эдики, Япония расмийлари гўёки Украинадаги уруш тугаганидан кейин япон компанияларининг Россиядаги фаолиятини тўлиқ қайта бошлашини кутмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, ҳукумат гўёки Mitsubishi, Mitsui, Itochu, Sumitomo Corp, Marubeni ва Mitsui O.S.K Lines юк ташиш компаниясига шундай сўров юборган.