Япония транспорт вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатнинг шимолий-шарқида осмонда пайдо бўлган номаълум шарсимон жисм денгизга учиб кетган ва ҳозир унинг жойлашган жойи номаълум. NHK телеканали хабарига асосан.
Куни кеча Мияги префектураси полициясига ва Сэндай маъмурий марказига шарсимон шаклидаги номаълум шар учувчи объект ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушди.
Объектнинг хусусиятини билиш учун полиция вертолёт юборди, аммо унинг 1,5 километр баландликда учиб кетаётганини, унинг иккита парраги ва паст қисмида крестсимон конструкция борлигини кўришга муваффақ бўлди.
Транспорт вазирлиги ва Метеорология бошқармаси объектнинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Транспорт вазирлигининг Сендай департаменти, шунингдек, одамлар кўп гавжум бўлган ҳудудларда парвозлар амалга ошириш учун рухсатнома олиш кераклигини айтди, аммо бу бўйича ҳеч қандай ариза келиб тушмади.
Чоршанба куни кечқурун шар шарқ томон учиб кетди.