Мулоқоти давомида томонлар Фаластин – Исроил муносабати ёмонлашуви билан боғлиқ вазиятни ҳам муҳокама қилган. Кисида Мисрга дипломатик саъй-ҳаракати ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб бергани учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, Япония позициясини яна бир бор билдириб, халқаро ҳуқуқ меъёрини ҳурмат қилиш муҳимлигини, “ҳарбий амалиёт вақтида тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча чораларни кўриш зарурлиги”ни таъкидлаган.