Япониянинг ҳукмрон либерал-демократик партия (ЛДП)си 10 июль куни парламент юқори палатасига сайловда 125 ўриндан 63 тасини қўлга киритди. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар бермоқда.
ЛДПнинг коалициядаги ҳамкори - “Комейто” партияси парламентда 13 та ўрин эгаллади. Мухолифат орасида энг яхши натижа 17 мандат олган конституциявий-демократик партияга тегишли. Бундан ташқари, Конституцияга ўзгартириш киритиш тарафдори бўлган Япониянинг янгиланиш жамияти ва бошқа партиялар парламентдаги қолган ўринларни бўлишиб олди.
Япония қонунчилигига кўра, Конституцияга ўзгариш киритиш учун умумхалқ референдуми ўтказилиши керак. Бу парламент палаталарининг учдан икки қисми ташаббус билан чиққан тақдирдагина амалга ошиши мумкин.