Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Япония ҳали нефть захираларини чиқаришга қарор қилмади

Япония ҳали нефть захираларини чиқаришга қарор қилмади

Япония ҳукумати Яқин Шарқдаги вазият мамлакатнинг энергия таъминотига бевосита таъсир кўрсатаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Минору Кихара бу ҳақда маълум қилди.

"Ҳозирча биз бу Япониянинг нефтга бўлган талабига бевосита таъсир қилиши ҳақида ҳеч қандай хабар олмадик. Биз ҳали миллий нефть захираларидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилмадик", деди у.

Шу билан бирга, Кихара глобал нефть нархларининг кескин ўсиши Япония иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!