Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Япония электр энергиясини тежаш режимини жорий қилади

Япония электр энергиясини тежаш режимини жорий қилади

Япония ҳукумати етти йил ичида биринчи марта энергия тежаш режимини жорий қилди ва фуқаролар ва корхоналарни ёз учун истеъмолни оқилона камайтиришга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Бу қарор Япониянинг Окинава жануби ва шимолдаги Хоккайдо оролидан ташқари деярли барча ҳудудларида кучли жазирама тўлқини бошланиши билан электр қуввати захираси коеффициенти 3,7 фоизга етиб бориши мумкинлигидан қўрқиш туфайли қабул қилинди.

Фуқароларга тежамкорлик талаби иссиқлик уришининг олдини олиш мақсадида кондиционер ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланишни назарда тутаётгани тушунтирилди. Шу билан бирга, аҳолига электр энергиясини иккиламчи мақсадларда, жумладан, дўконларда реклама лавҳалари, ёритиш мосламалари ва телевизорлар намойишини камайтиришга чақирилди.

Киритилди: 09:45 01.07.2022. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!